Қозоғистоннинг қайси ҳудудида қурилиш суръати ошди
ASTANA. Kazinform – 2026 йил январь ойида қурилиш ишлари ҳажми 14,4 фоизга ўсиб, 172 миллиард тенгени ташкил этди.
Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши турар-жой бинолари (2,2 баравар) ва биноларни (57,8%) қуриш ва таъмирлашнинг ўсиши билан боғлиқ.
Қурилиш ишлари (хизматлар) турлари бўйича асосий улуш автомобиль йўллари, темир йўллар ва метро қурилишига (умумий ҳажмнинг 30,1%), турар-жой бўлмаган биноларга (19,2%) ва турар-жой биноларига (11,4%) тегишли.
“Ҳудудий тақсимот бўйича қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши республиканинг 18 та ҳудудида кузатилди. Қарағанди (39,4%), Туркистон (36,7%), Шимолий Қозоғистон (35,1%), Ақтўбе (23,4%), Жетису (21,4%), Ғарбий Қозоғистон (19,1%) ва Қизилўрда вилоятларида (11,3%), шунингдек, Астана (30,8%) ва Алмати (18,3%) шаҳарларида сезиларли ўсиш қайд этилди”, — дейилади хабарда.
2026 йил январ ҳолатига кўра, мамлакатда фойдаланишга топширилган янги объектларнинг умумий майдони 1 291,8 минг квадрат метрни ташкил этади.
Шундан, фойдаланишга топширилган турар-жой биноларининг умумий майдони бир йил ичида 42,4 фоизга ўсиб, 1 091 минг квадрат метрни ташкил этди, шундан 727,6 минг квадрат метри кўп қаватли уйлар ва 359,8 минг квадрат метри якка тартибдаги уйлардир.
Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида 1080 ўқувчига мўлжалланган 3 та умумтаълим мактаби ва 332 ўринли 2 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.