Қозоғистоннинг қатор вилоятларида об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

«Қазгидромет» РДК мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қтлди, деб хабар беради Kazinform.
None

Компания тарқатган маълумотларга кўра, Астанада 17 сентябрь куни кечаси ва эрталаб туман тушади.

Ғарбий Қозоғистон вилояти шимолида кундузи момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг шимоли, шарқи ва марказида туман тушади.

17 сентябрь куни Оралда кундузи момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушади.

17 -18 сентябрь кунлари кундузи Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида, 19 сентябрда ғарб, жануб ва шимолда момақалдироқ бўлиши мумкин. 17 -19 сентябрь кунлари шимоли-шарқдан эсаётган шамол жануби-ғарбий йўналишда ўзгариб, вилоятнинг жануби-ғарбий, шимоли-шарқида ва тоғли ҳудудларида тезлиги секундига 15-20 метрга етади.

Тараз шаҳрида 19 сентябрь куни шимоли-шарқдан эсаётган шамол жануби-ғарбий томонга ўзгариб, кундузи 15-20 м/с тезликда эсади.

17 сентябрь куни Атирау вилоятининг жануби, ғарбий ва шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг ғарбий, жануби ва шимолида туман тушади.

Атирауда 17 сентябрь куни кечаси ва эрталаб туман тушади.

17 сентябрь куни кечаси ва эрталаб Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида туман тушади.

17 сентябрь куни кечаси ва эрталаб Қарағанди вилоятининг шимолий ва шарқида туман тушади.

17 сентябрь куни Қарағандида кечаси ва эрталаб туман тушади.

17 сентябрь куни кечаси ва эрталаб Ақмола вилоятининг жануби ва шарқида туман тушади. Кечаси вилоят шимолида 1 даража совуқ бўлади.

17 сентябрь куни кечаси ва эрталаб Павлодар вилояти жанубида туман тушади.

17 сентябрь куни кечаси Шарқий Қозоғистон вилоятининг шарқида 1 даража совуқ бўлади.

17 сентябрь куни эрталаб ва кундузи Қостанай вилоятининг ғарби ва шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб вилоят ғарби ва шимолида туман тушади.

17 сентябрь куни Қостанайда кечаси ва эрталаб туман тушади.

17 сентябрь куни Ақтўбе вилоятининг шимоли, шарқи ва марказида момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг шимолий ва ғарбида туман тушади. Шамол йўналиши жанубдан шимоли-шарқга ўзгариб туради, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучаяди.

17 сентябрь куни Ақтўбеда кечаси ва эрталаб туман тушади.

Сўнгги хабарлар