13:55, 06 Июнь 2022 | GMT +5
Қозоғистоннинг қанча газ захираси бор
NUR-SULTAN. Кazinform - Газ саноати жиддий қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда «ҚазақГаз» МК» АЖ бошқаруви раиси Санжар Жаркешов Мажилисдаги Ҳукумат соатида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Қозоғистон 3,8 триллион кубометр газнинг тасдиқланган заҳираларига эга мамлакат бўлиб, уни хавфсиз ва самарали ишлаб чиқариш ҳамда ички бозор эҳтиёжларига йўналтириш керак. Газ қазиб олишнинг 81 фоизи учта йирик лойиҳага тегишли: Қарашиғанақ, Қашаған ва Тениз. Янги геосиёсий шароитда бизда янги транзит салоҳиятини ривожлантириш ва Қозоғистон Республикаси ҳудудларини янада газлаштириш имконияти мавжуд. Бироқ, бугунги кунда газ саноати муҳим қўллаб-қувватлаш ва катта молиявий сармояга муҳтож. Газ ташиш объектларини модернизация ва кенгайтирмасдан туриб истеъмолчиларни узлуксиз газ билан таъминлашни давом эттириш мумкин эмас»
, - деди С.Жаркешов.
Аввалроқ Энергетика вазири Болат Ақшолақов 2025 йилга бориб маиший газ тақчиллиги юзага келиши мумкинлигини айтгани хабар қилинганди.
Мамлакатда газ истеъмоли доимий равишда ўсиб бормоқда.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов