Қозоғистоннинг гуманитар ёрдами Тожикистонга етиб борди

ASTANA. Kazinform - 30 сентябрда Душанбеда Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Гуманитарная помощь из Казахстана прибыла в Таджикистан
Фото: Посольство РК в РТ

Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчиси Уалихан Тореханов Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги моддий захиралар давлат агентлиги раҳбариятига 5 минг тонна мазут сертификатларини топширди.

Қозоғистон дипломатининг қайд этишича, икки давлат ўртасидаги стратегик муносабатлар доирасида Қозоғистон раҳбарияти Тожикистонга умумий қиймати 893,7 миллион тенге (тахминан 1,65 миллион доллар) миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатишга қарор қилган.

Инсонпарварлик ёрдами Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги (KazAID) кўмагида етказилган бўлиб, энергетика хавфсизлигига қўшган ҳиссаси ҳамда Қозоғистон-Тожикистон ҳамкорлигига хос бўлган яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдамнинг ифодасидир.

Сўнгги беш йил ичида Қозоғистон Тожикистонга 21 миллион доллардан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Афғонистонга 272 тонна гуманитар ёрдам жўнатгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар