Қозоғистоннинг ғарбий қисмида чанг бўрони эсади, шимолда эса совуқ бўлади

9 май куни кундузи Атирау вилояти шимолида кучли ёмғир ёғиши кутилади. Вилоятнинг ғарбий, шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлади. Кундузи вилоят шарқи ва жанубида чанг бўрони бщлади. Шамол вилоятнинг аксарият ҳудудларида 15-20 м/с тезликда эсади. Атирауда кундузи чанг бўрони бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 15-18 м/с тезликда эсади.
Ақмола вилояти шимоли ва ғарбида момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол вилоятнинг шимолий ва ғарбида 15-20 м/с тезликда эсади. Кўкшетау шаҳрида кечаси ва эрталаб момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Манғистау вилоятининг жануби ва шимоли-шарқида чанг бўрони кутилмоқда. Жануби-шарқдан эсаётган шамол жануби-ғарбга ўзгариб, кундузи вилоят жанубида, шимоли-шарқда 15-20 м/с тезликда эсади.
Ақтўбе вилоятида шарқ ва жануби-шарқдан шамол эсади, шимолий ярмида 17 м/с тезликда эсади.
Қостанай вилоятининг ғарбий, шимоли-ғарбий ва шарқида момақалдироқ, дўл ёғиши кутилмоқда. Шимол ва шимоли-шарқдан шамол ҳудуднинг ғарби ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади. Кечаси вилоят шимолида 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Вилоятнинг марказий қисмида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва шарқида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади. Орал шаҳрида шамол шимоли-шарқдан эсади, тезлиги 18 м/с.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарбий, шимоли ва жанубида шимоли-шарқдан шамол 15-20 м/с тезликда эсади. Петропавл шаҳрида кундузи шимоли-шарқдан шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.