Қозоғистоннинг ғарби ва шимолида дўл ёғиб, давул бўлади
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 2025 йил 25 июль учун об-ҳаво бўйича прогнозни эълон қилди.

Маълум қилинишича, мамлакат ҳудудининг катта қисмида шимоли-ғарбий циклон ва атмосфера фронтлари таъсири остида чақмоқли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ғарбий ва шимолий ҳудудларда кучли ёмғир ёғиб, айрим жойларда довул ва дўл ёғиши мумкин.
Жанубий, шарқий ва жанубий-шарқий вилоятларда антициклон таъсирида қурғоқ ҳаво сақланиб қолади. Ёмғирсиз об-ҳавога қарамай, бу ҳудудларда шамол кучайиши, жанубий-ғарб ва жанубда эса чангли давуллар кузатилиши мумкин. Шимолий ҳудудларда тун ва тонг пайти туман тушиши кутилмоқда.
Қатор вилоятларда кучли иссиқ кузатилади:
Жетису вилояти – кундузи 35-38°C, жанубида 40°C гача.
Алмати вилояти – 35-37°C, ғарби ва шимолида 42°C гача.
Жамбил вилояти – 38-40°C.
Туркистон ва Қизилўрда вилоятлари – 40-42°C.
Улитау ва Қарағанди вилоятлари марказида – 35-36°C.
Абай ва Шарқий Қозоғистон вилоятларининг жанубида – 35°C.