Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг 5 ойи давомида 10 млрд долларни ташкил этди

NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султанда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов раислигида Савдо ва интеграция вазирлигининг ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вазирликнинг биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари сарҳисоб қилиниб, келгуси даврдаги вазифалар белгилаб олинди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Бош вазири матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Жанель Кушукованинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 5 ойи давомида Қозоғистон ташқи савдосида ижобий тенденция кузатилган. Жорий йилнинг январ-май ойларида ташқи савдо айланмаси 51,3 млрд долларни ташкил этди.Экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 фоизга ўсди ва 34,2 млрд долларни ташкил этди.ЕОИИ мамлакатлари билан савдо ҳам ижобий динамикани кўрсатишда давом этмоқда.

«2022 йилнинг 5 ойи давомида Қозоғистоннинг ЕОИИдаги ҳамкорлари билан товар айирбошлаш ҳажми 10 млрд долларни ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 5 фоизга кўпдир. ЕОИИ мамлакатлари бозорларида Қозоғистон товарлари учун тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишлар давом этмоқда»

, — деди Жанель Кушукова.

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Асел Жанасованинг айтишича, бугунги кунда вазирлик томонидан 9 та рақамли лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар орасида тўлов тизимига эга ижтимоий ҳамённи жорий этиш ҳам бор.

«Ижтимоий ҳамён»ни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа устидаги ишлар манфаатдор давлат органлари, ташкилотлар ва иккинчи даражали банклар иштирокида давом этмоқда»

, — деди Асел Жанасова.

Шу билан бирга, Бақит Султанов «ижтимоий ҳамён»ни йил охиригача жорий қилиш кераклигини таъкидлади.

«Лойиҳанинг амалга оширилиши аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш маблағларини тақсимлаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини мониторинг қилишда тезкор рақамли восита яратишни таъминлайди»

, — деди Савдо ва интеграция вазири.

Ҳайъат йиғилишида Савдо қўмитаси раиси Ержан Қазанбаев ҳам маъруза қилди. Унга кўра, ички савдо ҳам ошган. Жорий йилнинг январ-июн ойларида товар айирбошлаш ҳажми 20,6 трлн тенгени ташкил этди. Жумладан, чакана савдо - 6,1 трлн тенге, улгуржи савдо - 14,5 трлн тенге.

Қўмита 3 асосий йўналишда иш олиб боради: савдо соҳасини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини такомиллаштириш; савдо инфратузилмасини ривожлантириш; озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш бўйича ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш.

Бақит Султанов Савдо қўмитаси раисига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қанд саноатини ривожлантириш комплекс режасини ишлаб чиқиш юзасидан олиб борилаётган ишларда фаол иштирок этиш бўйича топшириқ берди. Унинг таъкидлашича, режа импортга қарамликни сезиларли даражада камайтириш ва ўзини-ўзи таъминлашга босқичма-босқич ўтишга қаратилган бўлиши керак. Шунингдек, манфаатдор инвесторларни жалб қилган ҳолда улгуржи тарқатиш марказлари тармоғига эга бўлган миллий товар тарқатиш тизимини ишга туширишни тезлаштириш зарур.

Ҳайъат йиғилишида ТМҚ раиси Арман Абенов, ИҲҲҚҚ раиси ўринбосари Алмас Абжаппаров ва Ўзбекистон Савдо ва интеграция вазирлиги аппарати раҳбари Жанибек Нупировлар ҳам вазирлик фаолияти тўғрисида маъруза қилдилар.

Муҳокама якунлари бўйича Савдо ва интеграция вазири Б.Султанов вазир ўринбосарлари ва қўмита раисларига зиммасига олинган барча мажбуриятлар, жумладан, мамлакат раҳбариятининг янги кўрсатмалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашни алоҳида назоратга олишни топширди.


Сўнгги хабарлар