Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 11,6 фоизга ошди

2023 йил январь-март ойларида маҳсулот экспорти 2598,1 миллион АҚШ долларини (41,5 фоизга кўп), импорт 4031 миллион АҚШ долларини (1,8 фоизга кам) ташкил этди.
Қозоғистон Республикасининг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмида Россия Федерацияси - 92%, Қирғизистон - 4,7%, Беларусь - 3,2% ва Арманистон - 0,1% ни эгаллайди.
ЕОИИ мамлакатлари билан экспортда энг катта улуш машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, маиший техника ва қурилмаларга - 29,4%, ундан кейин кимё ва турдош саноат маҳсулотларига - 25,2% тўғри келади.
ЕОИИ давлатларидан импорт таркибида ҳайвонот ва ўсимлик маҳсулотлари, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари – 20,8%, металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар – 18,5%, минерал маҳсулотлар – 13% устунлик қилади.