Қозоғистоннинг эмлаш паспортини 7 мамлакат тан олган
«Вакцинани қабул қилишда энг муҳими, унинг паспорти чет элда қай даражада тан олинганида эмас, балки унинг самарадорлигидир. Асосий мақсад вакцинанинг инсон организмини ҳимоя қилиши, шу орқали соғлигимизни сақлашдир. Бу биз учун энг муҳими. Бугунги кунда Қозоғистонда қабул қилинган эмлаш паспорти Таиланд, Мўғулистон, Венгрия, Қирғизистон, Грузия, Кипр ва Туркия томонидан тан олинган. Россияда ҳам эмлаш паспортларини ЕОИИ доирасида тан олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, бизнинг вазирлигимиз Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда эмлаш паспортларини ўзаро тан олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бошқача қилиб айтганда, биз чет элликларнинг эмлаш паспортини тан олибгина қўймасдан, балки уни икки томонлама қилишимиз керак «, - деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Есмағамбетова Марказий коммуникациялар хизматидаги матбуот анжуманида.
Аввалроқ, қўмита раҳбари Қозоғистон бир нечта вакциналар ишлаб чиқарадиган компаниялар билан музокаралар олиб бораётганини айтганди.
Бундан ташқари, А. Есмағамбетова эмланишдан бош тортган ишчилар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари тўғрисида фикр билдирди.
Муаллиф: Али Ибраев