Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудларида қор ва бўрон кутилмоқда

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК 2025 йил 16 февраль учун Қозоғистондаги синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.

об-ҳаво
Фото: Kazinform

Атмосферанинг фронтал қисмлари республика ҳудудидан ўтувчи беқарор об-ҳаво шароитларига сабаб бўлади.

Республиканинг аксарият қисмида қор ва бўрон, ғарб, жануби-ғарб ва жанубида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Республика бўйлаб шамол кучайиши, туман тушиши, жануб ва ғарбда яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган куни республиканинг аксарият ҳудудларида қор бўрони бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар