Қозоғистоннинг “Besik jyry” анимацион фильми Испанияда ўтказилган фестивалда совриндор бўлди

None
Фото: t.me/Madeniet_zhane_sport_ministrligi
MADRID. Кazinform – ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида суратга олинган «Бесик жири» (Besik jyry) қисқа метражли анимацион фильми Испания пойтахтида (Мадрид) ўтказилган нуфузли кинофестивалда «Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм» номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Кazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Madfa Madrid Film Awards-2023 маросимида жами 1 500 та анимацион фильмлар тақдим этилди. MADFA (MFA) Мадрид кино мукофотлари расмий IMDb танловининг бир қисмидир.

Фестиваль ҳар йили ўз сайтида бутун дунёдан истеъдодли режиссёрларнинг энг яхши асарларини тўплайди.

«Қозоғистонлик анимацион фильм нуфузли халқаро танловнинг Гран-присини қўлга киритганини мамлакатимиз анимация саноати тўғри йўналишда ривожланаётганидан далолат дейиш мумкин. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2030 йилга бориб қозоғистонлик фильмларининг умумий прокатдаги улушини, жумладан, анимацион фильмларнинг улушини 35 фоизгача оширишни режалаштиряпти. Бунинг учун ҳар йили камида 10 та анимацион лойиҳалар яратилади. Ўтган йили мамлакатимизда илк бор «Қозоғистон анимация» ижодий уюшмаси ташкил этилди. Бу ташкилот маҳаллий анимация мутахассисларининг малакасини оширади ва анимацион лойиҳаларни яратишда ёрдам беради», - деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов.


Сўнгги хабарлар