07:07, 14 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистоннинг барча ҳудудларида об-ҳаво ёмонлашади
ASTANA. Kazinform – Бугун Қозоғистоннинг барча ҳудудларида об-ҳаво ёмонлашади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК прогнозига таяниб.
«Қора денгиз минтақаларидаги фаол циклон мамлакат об-ҳавосига таъсир қилади – шимолда, шимоли-ғарбда ва мамлакат марказида ёмғир ёғади, кейин ёмғир қорга айланади. Шимол ва шимоли-ғарбда шамол кучайиши, туман, қор ёғиши, қор бўрони, жанубда чанг бўрони, чақмоқ, ғарбда, марказда чақмоқ ва дўл ёғиши кутилмоқда.
Кун давомида Ақмола вилоятининг шимоли-ғарбий ва жанубида, Қостанай вилоятининг маркази, жануби ва шарқида, Ақтўбе вилоятининг ғарбий ва шимолида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.
Кундузи Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида, Атирау вилояти шимолида кучли ёмғир ёғади», – деб хабар беради синоптиклар.