Қозоғистоннинг барча ҳудудларида об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

ASTANA. Kazinform – 23 июль куни Қозоғистоннинг 16 вилояти ва Астана шаҳрида об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Бу ҳақда «Қазгидромет» давлат корхонаси маълум қилди.

Қазақстанның басым бөлігінде дауылды ескерту жарияланды
Фото: pixabay

Синоптикларнинг маълумотича, 23 июль куни Астана шаҳрида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Туркистон вилояти

Вилоятнинг ғарбий ва шимолий ҳудудларида кундузи чангли бўрон кузатилади.

Тунги пайт тоғли ҳудудларда, кундузи эса шимоли, ғарби ва тоғли ҳудудларда шимоли-шарқдан шамол 15-20 м/с тезликда эсади.

Абай вилояти

Вилоятнинг жанубида кундузи чангли бўрон бўлиши мумкин.

Тунги пайт жануби-ғарбда, кундузи шимоли, жануби ва марказда шамол 15-20 м/с, баъзи жойларда 23 м/с тезликда бўлади.

Шимоли-ғарби ва жанубида – ўта юқори ёнғин хавфи, қолган ҳудудларда – юқори ёнғин хавфи сақланади.

Шарқий Қозоғистон вилояти

Эрталаб ва кундузи вилоятнинг ғарби, шимоли ва жанубида шимоли-ғарбий ҳамда шимолий йўналишдан шамол 15-20 м/с тезликда эсиши кутилмоқда.

Юқори ёнғин хавфи сақланади.

Атирау вилояти

Кечаси вилоятнинг ғарбий ва шарқида момақалдироқ бўлади.

Шамол йўналиши шимоли-ғарбийдан жануби-ғарбийга ўзгариб, вилоятнинг шимоли, шарқи ва жанубида 15-20 м/с тезликда эсиши мумкин.

Кундузи 35–39°С иссиқ об-ҳаво кутилмоқда.

Шимоли, жануби ва шарқида – ўта юқори ёнғин хавфи, ғарбида – юқори ёнғин хавфи сақланади.

Жетису вилояти

Вилоятнинг шарқи ва марказида шимоли-шарқдан шамол 15–20, баъзида 25 м/с тезликда эсиши мумкин.

Ақмола вилояти

Кундузи вилоятнинг ғарбий, шимолий ва жанубий қисмларида момақалдироқ кутилмоқда.

Шамол жануби-шарқ ва шарқдан 15–20 м/с тезликда эсиши мумкин.

Жануби ва шарқида юқори ёнғин хавфи сақланади.

Алмати вилояти

22–24 июль кунлари кундузи 35–36°С иссиқ ҳаво кузатилади.

Ўта юқори ёнғин хавфи сақланади.

Қарағанди вилояти

Кундузи вилоятнинг жанубида шамол 15–20 м/с тезликда эсиши мумкин.

Ғарби, жануби ва шарқида – ўта юқори, шимоли ва марказида – юқори ёнғин хавфи сақланади.

Шимолий Қозоғистон вилояти

Кундузи вилоятнинг ғарби, шимоли ва жанубида момақалдироқ ва дўл ёғиши мумкин.

Тун ва эрталаб шимоли ва шарқида туман тушиши мумкин.

Кундузи шамол 15–20 м/с тезликда кучайиши мумкин.

Жамбил вилояти

Шамол вилоятнинг жануби–ғарбий, шимоли–шарқий ва тоғли ҳудудларида 15–20 м/с, баъзи жойларда 25 м/с тезликда эсиши мумкин.

Қостанай вилояти

Вилоятнинг ғарби, шимоли ва шарқида момақалдироқ кутилмоқда.

Кундузи шамол 15–20 м/с тезликда кучайиши мумкин.

Жанубида 35°С иссиқ ҳаво кутилмоқда.

Жанубида – ўта юқори, ғарби ва шарқида – юқори ёнғин хавфи сақланади.

Ғарбий Қозоғистон вилояти

Вилоятнинг ғарби, шимоли ва шарқида момақалдироқ кутилмоқда.

Кундузи шамол 15–20 м/с, ҳарорат 35–36°Сгача кўтарилиши мумкин.

Шимоли ва шарқида – юқори, маркази ва шарқида – ўта юқори ёнғин хавфи сақланади.

Ақтўбе вилояти

Вилоятнинг ғарби ва шимолида момақалдироқ кутилмоқда.

Шамол 15–20 м/с, кундузи 35°С иссиқ ҳаво.

Жануби ва марказида – ўта юқори, шимоли–ғарби ва шимоли–шарқида – юқори ёнғин хавфи.

Қизилўрда вилояти

Вилоятнинг маркази ва жанубида чангли бўрон кузатилади.

Шамол 15–20 м/с, кундузи 40–42°С иссиқ об-ҳаво сақланади.

Павлодар вилояти

Вилоятнинг ғарби, жануби ва шарқида юқори ёнғин хавфи сақланади.

Манғистау вилояти

Кундузи вилоятнинг жануби–ғарбий ва шимолида чангли бўрон бўлиши мумкин.

Шамол 15 м/с тезликда эсиши мумкин.

Сўнгги хабарлар