Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида совуқ, айримларида эса +38 даража иссиқ бўлади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК яқин уч кун учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Яқин кунларда республикада об-ҳаво жанубий циклон билан шаклланади. Шу сабабли 6—8 май кунлари республиканинг ғарби, шимоли-ғарби ва шимолида, 8 майдан маркази, шарқи ва жанубида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ва дўл ёғиши мумкин.
6—7 май кунлари Ғарбий Қозоғистон ва Атирау вилоятларида, 7 майда Манғистау вилоятида, 7—8 май кунлари Ақтўбе вилоятида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Фақат Қарағанди вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. 8 май куни республиканинг жануби-ғарби ва жануби-шарқида чанг бўрони кузатилиши мумкин.
6 майда Павлодар ва Абай вилоятларида, 6—7 майда кечаси ва эрталаб Шарқий Қозоғистон вилоятида совуқ бўлиши кутилмоқда.
Ҳарорат кундузи ғарбий ҳудудларда 23–30 даражадан 21–26 даражагача пасаяди. Шимоли-ғарбий, шимолий ва шарқий ҳудудларда 20-25 даражадан 24-29 даражагача кўтарилади. Марказда 22–30 даражадан 27–35 даражагача, жанубда 31–38 даражагача, жануби-шарқда 25–32 даражадан 30–38 даражагача исийди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 5 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этган эдик.