Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида -9 даражагача совуқ тушиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” Қозоғистонда 2-4 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистоннинг кўп қисмида шимолий циклон пастлиги таъсирида ёмғир, қор ва муз ёғиши кутилмоқда. 2-3 октябрь кунлари республиканинг шарқий ва жануби-шарқий вилоятларида кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Шимоли-ғарбий антициклон шохлари таъсирида фақат ғарбий Қозоғистонда ёғингарчиликсиз очиқ об-ҳаво кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсиши ва туман тушиши мумкин. Ғарбий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 2-13 даражагача, кундузи 20-25 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда. Мамлакат шимоли-ғарбида ҳаво ҳарорати кечаси 1- 9 даражагача пасайиб, кундузи 5-20 даражагача, баъзи жойларда 10-23 даражагача кўтарилиши мумкин. Шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 7 даражагача совуқ, кундузи 3-13 даражагача тушиши кутилмоқда. Марказий ҳудудларда тунги вақтда 8 даражадан 2 даражагача илиқ бўлиши, кундузи эса ҳарорат 5 дан 18 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда. Жануб ҳудудларида кечаси 2-10 даражгача, кундузи 15-25 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда. Бошқа жойларда ҳароратда сезиларли ўзгаришлар кутилмайди.