Қозоғистоннинг AҚШдаги элчихонаси мурожаат билан чиқди

ASTANA. Кazinform – Қозоғистоннинг Вашингтондаги элчихонаси AҚШдаги депортация тўғрисидаги буйруққа эга бўлган ватандошларни жарима ва бошқа санксиялардан қочиш учун ихтиёрий равишда ватанга қайтиш имкониятидан фойдаланишга чақирди.

виза
Фото: Адилет Беремқулов/ Kazinform

— AҚШ ҳукумати тепортация қилиш тўғрисида суд қарорини олса ҳам ўз мамлакатига қайтмаган хорижлик фуқароларни «CBP Home» мобил иловаси орқали имкон қадар тезроқ ўз ихтиёри билан ўз мамлакатига қайтишга чақираётганига эътиборингизни қаратамиз, — дейилади элчихона хабарида.

«CBP Home» мобил иловаси ватанига қайтган фуқароларга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

— Фуқаро ўзи танлаган рейсда ўз ихтиёри билан ва эсон-омон уйига қайтиш имкониятига ега;

— Фуқаро AҚШда ишлаб топган пулларини ўзида сақлаб қолади;

— Ваколатли органлар томонидан ҳибсга олинмайди ва мажбуран депортация қилинмасдан ўз мамлакатига қайтади;

— Самолёт чиптасини сотиб олишга қурби йетмайдиган фуқароларга молиявий субсидиялар олиш имконияти берилади;

— Келажакда қонуний равишда AҚШга қайтиш ҳуқуқига эга бўлади.

Улар ўз давлатларига ихтиёрий равишда қайтмаган тақдирда қуйидаги чоралар кўрилиши режалаштирилган:

- Дарҳол депортация қилиш. AҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги (DHS) ходимлари ҳеч қандай тайёргарликсиз, фуқароларни жойида ҳибсга олишлари мумкин;

- жарималар ва санкциялар. Aгар фуқаро депортация тўғрисидаги қарорга қарамай ўз мамлакатига қайтмаса, кунига 998 доллар жаримага тортилади. Шу билан бирга, жарима ретроспектив тарзда, яъни беш йил аввал мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган фуқаролардан ундирилади (бу ҳолда жарима тахминан 1 миллион долларгача етиши мумкин). Жаримани тўлаш имкони бўлмаган тақдирда, ноқонуний бўлган хорижликларга тегишли кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкни мусодара қилиш усули кўриб чиқилади.

— Бундан ташқари, CBP Home» орқали қайтиш ниятини билдирганидан кейин ўз мамлакатига қайтмаган фуқаро 1000-5000 AҚШ доллари миқдорида қўшимча жаримага тортилади;

— AҚШга қайтиш тақиқланади. Иммиграция тизими орқали AҚШга қонуний равишда қайта кириш ҳуқуқини рад этиш.

— Шу муносабат билан, элчихона Қозоғистон фуқароларини салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун AҚШ расмийлари томонидан тақдим этилган имкониятдан фойдаланишга чақиради, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар