07:32, 01 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор, ёмғир кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – 1 ноябр куни атомосфера фронтлари таъсирида ҳаво ўзгариб туради, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик қор ва ёмғир шаклида ёғади. Республикада туман, муз ва шамол кучайиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
Сешанба куни Манғистау вилоятининг аксарият ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шарқида, кундузи Ақтўбе вилояти шимоли ва марказида қор ва ёмғир шаклида кучли ёғингарчилик бўлади.