Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида дўл ёғади, туман тушади – Қазгидромет

ASTANA. Каzinform – «Қазгидромет» РДК 25 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
None

Компания тарқатган маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг бутун ҳудуди атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлганлиги сабабли ёмғир ёғади, мамлакат шарқида момақалдироқ бўлади, кучли ёмғир ёғади.

Фақатгина республиканинг жануби-ғарбий қисмида ҳаво ёғингарчиликсиз. Республиканинг аксарият ҳудудларида шамол кучайиши, ғарб, жануби-шарқ, шарқ, шимол, марказда дўл ёғиши, жануб, шарқ, марказда бўрон, жануби-ғарбда чанг бўрони, кечаси ва эрталаб шимолда туман сақланиб туради.

Туркистон, Манғистау, Жамбил, Абай вилоятларида, Қостанай вилоятининг жанубий ярмида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шарқида, Қизилўрда вилоятининг ғарби ва шарқида, Қарағандининг жанубида, Улитау вилояти жанубида, Павлодар вилояти ғарби, шимоли ва марказида, Атирау вилояти жануби ва шарқида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

Жетису вилоятида, Алмати, Ғарбий Қозоғистон ва Ақтўбе вилоятлари жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.

Сўнгги хабарлар