Қозоғистоннинг аксарият қисмида шамол тезлиги кучаяди

ASTAN. Кazinform — 24 сентябрь куни Қозоғистоннинг аксарият қисмида шамол тезлиги кучаяди, деб хабар беради “Қазгидромет” РДК.

об-ҳаво
Фото: Александр Павский / Kazinform

— Қозоғистон Республикаси ҳудудининг катта қисми циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтлари таъсирида бўлади, шу муносабат билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, — дейди синоптиклар.

Шарқда, жануби-шарқда кучли ёмғир ёғади.

Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик, кечаси кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Фақат мамлакатнинг ғарби ва шимоли-ғарбида антициклон тизмаси таъсирида ҳаво ёғингарчиликсиз қолади.

Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши, жанубий ҳудудларда чанг бўрони бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб республика жануби ва шарқида туман тушиши мумкин.

Ғарбий Қозоғистон вилояти шимолида ва Атирау вилояти шимоли-шарқида ёнғин хавфи юқори.

Манғистау вилоятининг жануби-шарқида, Қостанай вилоятининг жанубида, Жетису вилоятининг ғарбида ёнғин хавфи юқори бўлиши кутилмоқда.

Туркистон ва Қизилўрда вилоятларида, Атирау вилоятининг шимоли, жануби ва шарқида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Жамбил вилоятининг ғарби, шимоли ва марказида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби ва шарқида ҳам фавқулодда ёнғин хавфи кутилмоқда.

Ақтўбе вилояти марказида, Алмати вилояти шимолида, Қарағанди вилоятининг жанубида ва Улитау вилоятида, Жетису вилоятининг жануби ва шарқида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Сўнгги хабарлар