14:15, 22 Октябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистоннинг аксарият қисмида кун иссиқ бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform - «Қазгидромет» РДК яқин уч кунлик об-ҳаво маълумотини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
23-25 октябр кунлари прогнозига кўра, дам олиш кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади.
Иссиқ ҳаво массалари Қозоғистоннинг кўп қисмларига Эрон ҳудудларидан кела бошлайди, бу эса ҳароратнинг аста-секин ошишига ёрдам беради. Шимолий циклон Қозоғистоннинг фақат ғарбий ҳудудларига таъсир қилади ва ҳаво ҳарорати пасаяди. Aммо фронтал тизимлар мамлакатнинг барча ҳудудларига таъсир кўрсатишда давом этиб, ёмғир ва қор ёғади.