Қозоғистоннинг 8 та шаҳрида ноқулай об-ҳаво кузатилмоқда
ASTANA. Kazinform – 8 сентябрда Қозоғистоннинг аксарият шаҳарларида ноқулай об-ҳаво шароити кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Алмати, Орал, Ўскемен, Атирау шаҳарларида, кечаси Қарағанди, Жезқазған, Балқаш ва Темиртау шаҳарларида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилиши мумкин.
Ноқулай метеорологик шароитлар (НМШ) - атмосфера ҳавосининг сирт қатламида зарарли (ифлословчи) моддаларнинг тўпланишига ёрдам берадиган қисқа муддатли метеорологик омиллар (заиф шамол, туман, инверсия) бирикмасидир. НМШ пайдо бўлганда, аҳоли пунктларида атмосфера ҳавосининг сифати ёмонлашиши мумкин, бу одамлар саломатлигига таъсир қилади.
Ифлосланиш даражасининг шаклланишини белгиловчи энг муҳим омиллардан бири синоптик вазиятнинг прогнози (шамол, ёғингарчилик, намлик, ҳаво ҳарорати).