Қозоғистоннинг 7 вилоятида бўрон кутилмоқда
«Қазгидромет» РДК хабарига кўра, 4 апрель куни Чимкентда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол жануби-ғарбга ўтади, 15-20 м/с тезликда эсади.
Абай вилоятида, Семей шаҳрида кутилаётган ноқулай об-ҳаво шароити муносабати билан иккинчи даражали огоҳлантириш сақланиб қолди.
Жетису вилоятида кечаси 1-6 даражагача совуқ бўлади.
Қарағанда вилоятида шарқ, шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Қизилўрда вилояти марказида момақалдироқ, чанг бўрони кузатилади. Шарқдан эсаётган шамол давом этади, вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади.
Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади. Вилоятнинг жануби, ғарбий, тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол жанубдан жануби-ғарбга ўтиб, 15-20 м/с тезликда эсади.
Улитау вилояти марказида шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.