Қозоғистоннинг 50 та энг нуфузли бизнесменлари: рейтингда ўзгариш борми

Forbes журнали 2011 йил октябрь ойидан буён мамлакатнинг энг нуфузли 50 нафар бизнесменлари рўйхатини эълон қилиб келади. Бу йил ҳам худди шундай қилди. Бу рўйхат ўн учинчи марта эълон қилинмоқда. Бу даврнинг ўзига хос жиҳати шундаки, рейтинг биринчи марта эълон қилинган пайтдан бери энг юқори поғоналарни алмашиб келаётган Тимур Қулибаев ва Болат Ўтемуратов бу сафар етакчилик жиловини Вячеслав Кимга топширди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Рейтинг
Фото: Kazinform/wikipedia

Давлат ва ҳомийлик фаолиятини инобатга олган ҳолда рейтингнинг узун рўйхатига мамлакатнинг 80 дан ортиқ машҳур ва фаол ишбилармонлари киритилган. Тадқиқот гуруҳи сармоя, ходимлар сони, ўтган йилги солиқ тўловлари бўйича умумий балл асосида энг юқори натижаларга эришган 62 нафар иштирокчини танлаб олди. Бу рўйхат эса ишбилармон доиралар етакчилари, сиёсий ва жамоат арбоблари, бизнес медиа ва мухбирлардан иборат экспертлар томонидан 5 балли тизимда баҳоланди. Шундай қилиб, қайд этилган ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатнинг энг нуфузли 50 нафар ишбилармонлари қаторига илк бор 6 нафар тадбиркор кирди. Улар: Қанат Кўпбаев, Элдар Сарсенов, Айдарбек Хожаназаров, Раушан Сағдиева, Рустем Қарағойшин ва Алмас Чукин.

№1 Вячеслав Ким

Бу йилги рейтингда етакчи бўлган Вячеслав Кимнинг бойлиги 3,6 миллиард долларга баҳоланмоқда. У Kaspi.kz акциядори ва директорлар кенгаши раиси, компания акцияларининг 23,40 фоизига эгалик қилади. У "Алсеко" ОАЖнинг мажоритар акциядори бўлиб, "Астана-ЕРЦ" МЧЖни назорат қилади. Бундан ташқари, «ELTOP Soft» ва “Позитив Инвест” компанияларида улуши бор.

№2 Болат Ўтемуратов

2,7 миллиард доллар бойликка эга Болат Ўтемуратов «ForteBank» АЖнинг 81,82 фоизига эгалик қилади. У "КаР-Тел", «Sky Mobile», олтин қазиб олувчи RG Gold компаниясининг акцияларига эга. Астана, Вена ва Москвадаги Ritz-Carlton ҳамда Ақмола вилоятидаги Rixos Borovoe меҳмонхоналари эгаси. Унинг Informburo.kz, “31-канал” телеканали, Нархоз университети ва Астана ва Алматидаги Haileybury мактабларида акциялари бор.

№3 Тимур Қулибаев

Бойлиги 4,3 миллиард доллар бўлган Тимур Қулибаевнинг энг йирик активи “АЛМЭКС-Холдинг гуруҳи” АЖ ҳисобланади. Бу компания орқали турмуш ўртоғи Динара билан биргаликда “Қозоғистон Халқ банки” АЖнинг 69,52 фоизини бошқаради. Бундан ташқари, унга «Altyn Bank» АЖнинг 40 фоизи тегишли. Гуруҳ Қозоғистондан ташқари Қирғизистон, Ўзбекистон ва Грузияда ҳам фаолият юритади. Умуман олганда, Тимур Қулибаев яна бир қанча активларга эга.

№4 Владимир Ким

KAZ Minerals Ltd компаниясининг акциядори ва президенти Владимир Кимнинг компаниялар портфелига Павлодар вилоятидаги Бозшакўл, Абай вилоятидаги Ақтоғай конлари, Шарқий Қозоғистондаги учта ер ости конлари ва Қирғизистондаги олтин-мис конлари киради. У Казақмис ва «Bank RBK» АЖ акцияларининг асосий улушига эга ва унинг бойлиги 4,6 миллиард долларга баҳоланган.

№5 Тимур Турлов

У Freedom Holding Corp инвестиция гуруҳининг асосчиси ва асосий акциядоридир. Унинг бойлиги 3,1 миллиард долларни ташкил қилади.

№6 Александр Машкевич

У Патоҳ Шодиев, Ибрагимовлар оиласи ва Қозоғистон ҳукуматига тегишли бўлган Eurasian Resources Group компаниясининг акциядори ва директорлар кенгаши раиси. Компаниялар гуруҳига "Қазхром" компанияси, Соколов-Сарибай кон-қайта ишлаш бирлашмаси, Қозоғистон электролиз заводи ва бошқа активлар киради. Унинг бойлиги 3,7 миллиард долларни ташкил қилади.

№7 Нурлан Смағулов

810 миллион доллар бойликка эга Нурлан Смағулов «Астана групп» холдингига асос солган ва унинг раиси ҳисобланади. Холдинг таркибига “Астана Моторс” компанияси, Алмати ва Астанадаги MEGA савдо марказлари, МyCar лойиҳаси киради.

№8 Айдин Раҳимбаев

Саккизинчи ўринни эгаллаб турган BI Group холдинги акциядори ва директорлар кенгаши раиси Айдин Раҳимбаевнинг бойлиги 620 миллион долларга баҳоланмоқда.

№9 Александр Белович

У Bazis-A корпорацияси асосчиси ва директорлар кенгаши раиси. Бугунги кунда у ўғли билан бирга корпорацияга эгалик қилади. Оила бойлиги - 790 миллион доллар

№10 Эуард Огай

Унинг бойлиги 750 миллион долларни ташкил қилади. «Kazakhmys Copper» ОАЖнинг 30 фоизига эгалик қилади. Бундан ташқари, у 2 ўғли билан биргаликда "Қаражира" ОАЖнинг 70 фоизини назорат қилади.

№11 Шуҳрат Ибрагимов

ERG гуруҳида Ибрагимовлар оиласи вакили ва гуруҳ директорлар кенгаши таркибига киради. Бундан ташқари, у "Евроосиё суғурта компанияси" АЖ директорлар кенгаши раиси, "Евроосиё молия компанияси" АЖ ва "Евроосиё банки" АЖ директорлар кенгаши аъзоси, Eurasian Resources Group назорат кенгаши аъзоси. Оила бойлиги - 1 миллиард 320 миллион доллар.

№12 Олег Новачук

Унинг бойлиги 615 миллион долларни ташкил қилади. Nova Resources B.V. В орқали у KAZ Minerals Ltdнинг 36,5 фоизини назорат қилади.

№13 Раимбек Баталов

Raimbek Agro, «Раимбек групп плюс», City Fair Trade ltd, Raimbek Bottlers Group компанияларини ўз ичига олган Raimbek Group холдингининг эгаси ва директорлар кенгаши раиси. Ҳозирда “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатасига раҳбарлик қилмоқда.

№14 Ғалимжан Есенов

У «First Heartland Securities» АЖнинг 99,74 фоизига эгалик қилади. Жорий йилда у «First Heartland Jusan Bank» АЖнинг 78,73 фоизини сотиб олди. У яна бир қанча компанияларга эгалик қилади. Унинг бойлиги 435 миллион долларни ташкил қилади.

№15 Еркин Татишев

Еркин Татишев 2002 йилда ташкил этилган ва Канада, Хитой, Исроил, Вьетнам, Украина, Грузия, Сингапур, Туркия ва Қозоғистонда фаолият юритувчи Kusto Group компаниясининг эгаларидан бири ва директорлар кенгаши раиси ҳисобланади. Унинг бойлиги 338 миллион долларни ташкил қилади.

№16 Динмухамет Идрисов

Манғистау, Қарағанди, Туркистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида фаолият юритувчи "Қозоғистон коммунал тизими" МЧЖ, Ordabasy Group компаниясига эгалик қилади. Унинг бошқа компанияларда ҳам улушлари бор. Бойлиги 490 миллион долларни ташкил қилади.

№17 Бақитбек Байсейитов

У «ЦентрКредит банк» АЖнинг 48,47 фоизига эгалик қилади. Унинг бошқа автосалонларда улуши бор. Бойлиги 392 миллион долларни ташкил қилади.

№18 Данияр Абилғазин

Данияр Абилғазин оиласи «Sinooil», «PetroRetail» «Mercury Service Company» акцияларига эга. Унинг бойлиги 290 миллион долларни ташкил қилади.

№19 Айдан Карибжанов

«Visor Kazakhstan» МЧЖнинг асосий эгаси. Бундан ташқари, «Aua Energy», «Greencity KZ», «Northern Wind Kazakhstan», «Aspan Energo» ва шамол электр станцияларидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи «Sarma Energy» компанияларида улуши бор. Унинг бойлиги 226 миллион долларни ташкил қилади.

№20 Кенес Рақишев

«Fincraft Group» МЧЖ эгаси. Ушбу компания орқали у «SAT Nickel» ва «SAT Petrochemicals» компанияларини ўз ичига олган Fincraft Resources» АЖнинг 78,39 фоизига эгалик қилади. Унинг бошқа компанияларда ҳам улушлари бор. Бойлиги 570 миллион долларни ташкил қилади.

№21 Александр Клебанов

Тадбиркор “Павлодарэнерго” АЖ, “Севказэнерго” АЖ, “Ақмола электр тармоқларини тақсимлаш компанияси” АЖ ўз ичига олган “ЦАЭК” АЖнинг 47,10 фоизига эгалик қилади. Унинг бойлиги 398 миллион долларни ташкил қилади.

№22 Алмас Султанғазин

Sulpak ва Alser савдо шохобчаларининг асосий улушига эгалик қилувчи тадбиркорнинг бойлиги 182 миллион долларни ташкил қилади. Унинг бошқа компанияларда улушлари бор.

№ 23 Серикжан Сейитжанов

Тадбиркорнинг оиласига “Онтустик” молиявий савдо-саноат корпорацияси тегишли. Улар ушбу корпорация орқали кўплаб компанияларга эгалик қилишади. Бундан ташқари, ушбу оилаRixos Khadisha Shymkent, Rixos Turkestan меҳмонхоналари, Satti Zhol ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи, Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси ва Чимкентдаги Инновацион техника коллежига эгалик қилади. Унинг бойлиги 360 миллион долларни ташкил қилади.

№24 Арманжан Байтасов

Арманжан Байтасов MuzzOne телеканали, «Бизнес-FM» радиостанцияси, Businessfm.kz сайти, Forbes Kazakhstan ва Forbes Georgia журналларини ўз ичига олган Tan Media Group ва United Media Group компанияларида улушларга эга. Унинг бойлиги 89 миллион долларни ташкил қилади.

№25 Берик Қаниев

Тадбиркор нефть-сервис, қурилиш, тоғ-кон саноати ва фармацевтика соҳаларидаги компанияларни ўз ичига олган Lancaster Group компаниясининг акциядори ва директорлар кенгаши раиси ҳисобланади.

№26 Андрей Лаврентьев

“Агромашхолдинг” МЧЖ ва “Сариарқаавтопром” МЧЖни ўз ичига олган «Аллюр» компаниялар гуруҳи” АЖ акциядори ва директорлар кенгаши раиси.

№27 Эдуард Ким

Қозоғистон ва Қирғизистонда Technodom тармоқларига эга «Technodom Оperator» АЖ асосчиси ва эгаси. Унинг бошқа компанияларда ҳам улушлари бор. Бойлиги 279 миллион долларни ташкил қилади.

№28 Қанат Кўпбаев

Kusto Group PTE Ltd бошқарувчи директори. Қозоғистонда гуруҳ қуйидаги компанияларга эга: «Kazpetrol Group» МЧЖ, Compass ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи, «Kusto Home» МЧЖ, «Semey Tannery» МЧЖ, «KazCenosphere’s» МЧЖ. Унинг бойлиги 169 миллион долларни ташкил қилади.

№29 Сайдулла Қожабаев

У Alageum Group компаниясининг аксарият эгаси. Компания таркибига Кентау, Орал, Ақтау, Алмати, Чимкент шаҳарларидаги трансформатор заводлари киради. Унинг бойлиги 170 миллион долларни ташкил қилади.

№30 Элдар Абдиразаков

Тадбиркор «Коммеск-Өмiр», «Сентрас Коммеск Life», «Сентрас Иншуранс», «Сентрас Секьюритиз», «Сентрас Капитал» «Сентрас» венчурлық қоры» компанияларини ўз ичига олган Centras Group холдингига эгалик қилади.

№31 Қайрат Итемгенов

Унга “KBI Energy», «Satti Logistics» жамиятлари Greenhouse-Qaztomat иссиқхона мажмуаси, Москвадаги Mövenpick ва Pana меҳмонхоналари, Алматидаги Novotel Living, Ibis Style меҳмонхоналар тармоғи киради. Унинг бойлиги 323 миллион долларни ташкил қилади.

№32 Элдар Сарсенов

У 2021 йилда “JP Finance Group» МЧЖнинг ягона эгасига айланди. Ушбу компания орқали у "Нурбанк" АЖнинг 87,87 фоизига эгалик қилади. Оила бойлиги - 950 миллион доллар.

№33 Марғулан Сейсембаев

Asadel Partners PEF Pte Ltd бошқарувчи ҳамкор ҳисобланади. Шу тариқа «Алель Агро», «Tamos Education» каби компанияларнинг улушига эга бўлади.

№34 Қайрат Мажибаев

Тадбиркор Россия ва Қирғизистонда шўъба корхоналарига эга «RG Brands» акциядорлик жамиятининг 98,05 фоизига эгалик қилади. Унинг бойлиги 185 миллион долларни ташкил қилади.

№35 Бахаридин Аблазимов

«ҚазАзот» МЧЖ Директорлар кенгаши раиси. Бундан ташқари, у мамлакатдаги бир қатор компанияларда улушга эга. Унинг бойлиги 238 миллион долларни ташкил қилади.

№36 Серик Толиқпаев

Серик Толиқпаев парранда гўшти ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги 15 дан ортиқ корхоналарни ўз ичига олган Aitas KZ компаниялар гуруҳининг асосий акциядори ҳисобланади. Унинг бойлиги 202 миллион долларни ташкил қилади.

№37 Фаррух Маҳмудов

Orbis Kazakhstan компаниялар гуруҳи асосчиси ва директорлар кенгаши раиси. Гуруҳнинг мамлакатнинг 12 шаҳрида 46 та автомарказлари мавжуд. Унинг бойлиги 385 миллион долларни ташкил қилади.

№38 Ерлик Балфанбаев

У Alina компаниялар гуруҳига асос солган. AlinEX, Alina Paint, «Наши», Norma, Decorex, G-EX каби брендлар киритилган. Унинг бойлиги 165 миллион долларни ташкил қилади.

№39 Иван Сауэр

Иван Сауэр "Родина" Агрофирма МЧЖ эгаси ва бош директори. Бундан ташқари, «Астана-Нан», «Тастақ», «АФ-Отан» МЧЖларга эгалик қилади.

№40 Айдарбек Хожаназаров

«Alto Logistics» МЧЖ эгаларидан бири. Ҳозирда у Парламент депутати, Respublica партияси раиси.

№41 Бауиржан Оспанов

Тадбиркор «TSC Service» ва «Koksu Hydro» МЧЖларга эга.

№ 42 Ораз Жандосов

«Ракурс Консалтинг Груп» ва «Eneverse KunKuat» компаниялари эгалари қаторида. Бундан ташқари, у бир қатор компанияларнинг директорлар кенгаши аъзоси.

№43 Александр Дериглазов

У «Меломан/ Marwin» савдо тармоғи, «Комфорт» уй-рўзғор буюмлари гипермаркетлари тармоғи ва «Бірінші қазақстандық музыкалық баспа» МЧЖ эгаси. Унинг бойлиги 87 миллион долларни ташкил қилади.

№44 Владимир Денисов

«Scat» АЖ президенти ва асосий акциядори. Бу компания орқали Тараз шаҳридаги Аулие ота халқаро аэропорти ва ҳудудий авиақатновлар билан шуғулланувчи «Оңтүстік аспан» АЖни бошқаради. Бундан ташқари, компания Мисрнинг Red Sea Airlines компаниясининг 40 фоиз улушига эга.

№45Рустам Карағойшин

«Қазақстан астық консорциумы» МЧЖ раҳбари, «Ushtobe Et» МЧЖ эгаси. Бундан ташқари, у «QZQ Development», «KTK Group» МЧЖ ва Kazakh Agro Production хусусий корхонаси эгаларидан биридир.

№46 Марат Сарсенов

10 минг вагонга эга вагон парки ва темир йўл транспорти билан шуғулланувчи «Исткомтранс» МЧЖнинг асосий улуши тегишли. Унинг бойлиги 105 миллион долларни ташкил қилади.

№47 Раушан Сағдиева

У «Vector Enterprise» ва «FCI Management LLP» МЧЖларга эга.

№48 Марат Баққулов

Тадбиркор Қозоғистон ва Татаристонда саноат вентиляторларини ишлаб чиқарадиган "Алмати вентилятор заводи" МЧЖга эгалик қилади.

№49 Алмас Қудайберген

Centrasia Group асосчиси ва бошқаруви раиси. Гуруҳ таркибига Қозоғистон, Россия, Туркия ва Грузиядаги йирик нефть лойиҳаларида ишлайдиган компаниялар киради.

№50 Алмас Чукин

Visor инвестиция компаниясининг бошқарувчи ҳамкори. Бундан ташқари, у "3 Элемент" МЧЖга эгалик қилади.

Сўнгги хабарлар