Қозоғистоннинг 16 та ҳудудида маслиҳат депутатлари сайлови бўлиб ўтди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг 16 та ҳудудида маслиҳат депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Бу сафар номзодлар ўз мандатларини топширган депутатлар ўринлари учун курашдилар. Бу ҳақда Jibek joly телеканалининг янгиликлар хизматида маълум қилинди.

сайлов
Фото: Ақтўбе ҳокимлиги

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, ушбу кампанияда 16 та ҳудудий, 58 та туман ва шаҳар, 70 та округ, 285 та участка ва жами 429 та сайлов комиссияси иштирок этди.

Сиёсий тадбирни ташкил қилиш учун 2750 киши сафарбар қилинди.

Марказий комиссия аъзолари 13 та ҳудудга ташриф буюриб, текширувлар ўтказдилар.

Шуни таъкидлаш керакки, навбатдан ташқари кампанияда 4 та вилоят, 15 та шаҳар ва 52 та туман маслиҳат депутатлари сайланади. Натижалар 1 ноябрь куни эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар