Қозоғистоннинг 12 вилоятида коммунал хизматлар тарифлари пасайтирилди

None
ASTANA. Kazinform - Мамлакатнинг 12 вилоятида коммунал хизматлар тарифлари камайтирилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитасига таяниб.

Жорий йилнинг август ойида Қўмита тариф сметаси ва инвестиция дастури ижроси юзасидан табиий монополия субъектларининг ҳисоботларини кўриб чиқиш натижаларига кўра, республиканинг бир қатор ҳудудларида 2020-2021 йилларда коммунал хизматлар учун тарифлар жами 9,05 млрд тенгегача камайтирилишини эълон қилди.

Бугунги кунга келиб, табиий монополия субъектларининг 2021 йил учун ҳисоботларини таҳлил қилиш доирасида тарифлар 12 та ҳудудда, хусусан, Алмати, Чимкент, Ақмола, Ақтўбе, Атирау, Қарағанда, Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Манғистау, Павлодар, Қизилўрда вилоятларида қўшимча равишда жами 609 млн тенгега камайтирилди.

Сўнгги хабарлар