Қозоғистонликларнинг ўртача ёши — 32,3 ёш

ASTANА. Кazinform – 2024 йил бошида Қозоғистон аҳолисининг ўртача ёши 32,3 ёшни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси хабар берди.

Қозоғистонликларнинг ўртача ёши — 32,3 ёш
Фото: Pexels

Идора маълумотларига кўра, сўнгги беш йилда бу кўрсаткич 31,9 йилдан 32,3 йилгача ошган.

Эркакларнинг ўртача ёши — 30,7 ёшни, аёлларники эса 33,9 ёшни ташкил этади.

Ҳудудий тақсимот бўйича энг ёш аҳоли Туркистон вилоятида – ўртача ёши 27,7 ёш. Кейинги ўринларда Манғистау вилояти ва Чимкент шаҳри – 27,8 ёш.

Энг юқори ўртача ёш Шимолий Қозоғистон вилоятида қайд этилган – 39,2 ёш. Шунингдек, Шарқий Қозоғистон вилоятида бу кўрсаткич 38,9 ёшни, Қостанай вилоятида эса 38 ёшни ташкил этади.

Статистик маълумотларга кўра, шаҳар аҳолисининг ўртача ёши 32,7 ёшни, қишлоқ аҳолиси эса 31,7 ёшни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар