Қозоғистонликларнинг ўртача пенсия миқдори эълон қилинди

ASTANA. Kazinform - Ўртача умумий пенсия 2025 йил 1 феврал ҳолатига кўра 143 248 тенгени, шу жумладан бирдамлик пенсия миқдори – 95 789 тенгени, базавий пенсия миқдори – 47 459 тенгени ташкил қилди, дея хабар беради Kazinform.

пенсия ва нафақа
Фото: gov.kz

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён республика бюджетидан 346 миллиард тенге миқдорида пенсиялар тўланган бўлиб, шундан 111,8 миллиард тенге асосий пенсия тўлашга, 234,2 миллиард тенге эса бирдамлик пенсияга йўналтирилган. 2025 йил 1 феврал ҳолатига кўра, пенсионерлар сони 2 миллион 445 минг кишини ташкил этади.

Шундай қилиб, 2025 йил 1 январдан бошлаб базавий пенсиянинг энг кам миқдори яшаш минимумининг 65 фоизидан 70 фоизига, яъни 32 360 тенгега, энг юқори миқдори — яшаш минимумининг 105 фоизидан 110 фоизига, яъни 50 851 тенгега оширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июлдан фуқароларнинг пенсия тизимидаги тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда, базаий давлат пенсияси индивидуал тарзда белгиланади.

Сўнгги хабарлар