Қозоғистонликлар ўзларига ўзлари кредит олишни тақиқлашлари мумкин
«Энди eGov mobile иловаси ва eGov.kz порталида кредит олишдан ихтиёрий равишда бош тортиш учун ариза топширишингиз мумкин. Яъни, бугундан бошлаб ҳар бир Қозоғистон фуқароси ўз ихтиёри билан кредит ва микрокредитларни расмийлаштиришни тақиқлаши мумкин. Фуқаро фақат ўзи мурожаат қилиши мумкин. Кредит ва микрокредитларни расмийлаштиришни тақиқлаш 6 ойга белгиланади ва муддат тугагандан сўнг автоматик равишда олиб ташланади. Ушбу чекловлар исталган вақтда олиб ташланиши мумкин, бунинг учун банк кредитларини ихтиёрий равишда рад этиш хизматини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида ариза бериш керак», - деб ёзган вазир.
Б.Мусиннинг фикрича, бу функция одамлар хавфсизлиги учун зарур. Яъни, қозоғистонликлар ноқонуний равишда кредит олувчи фирибгарлардан ҳимояланади.
Эндиликда худди шу хизмат Биринчи кредит бюросининг веб-сайтида ҳам мавжуд. Лекин унда пуллик. Кредит беришни ихтиёрий рад этиш тўғрисидаги ариза «Электрон ҳукумат» порталида эса бепул қабул қилинади.
Кредитни ихтиёрий бекор қилиш хизмати eGov.kz mobile иловасининг бош саҳифасида, «Оммавий хизматлар» бўлимида жойлаштирилган. Худди шундай хизмат eGov.kz порталининг «Фуқаролар» – «Божхона ва солиқлар» – «Иқтисодиёт ва молия» бўлимида ҳам мавжуд.
Хизмат Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Давлат хизматлари қўмитаси, Биринчи кредит бюроси ва «Миллий ахборот технологиялари» АЖ ахборот тизимлари интеграцияси туфайли амалга оширилди.