Қозоғистонликлар ўсмирлар ўртасидаги Roland Garros учун саралаш турнири стартида ғалаба қозонишди
ASTANA. Kazinform – Алмати шаҳридаги Gorky Tennis Park теннис марказида Roland Garros Junior Series by Renault Qualifications West and Central Asia саралаш турнирининг биринчи ўйин куни якунланди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги Қозоғистон теннис федерациясига таяниб хабар беради.
Сатима Тўреген Ая Мирзақуловани 6:3, 6:4, Альбина Какенова Кира Эртманни 6:2, 7:5, София Исакова Туркманистон вакили Сабрина Раҳмоновани 6:2, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Афсуски, Эвелина Балаганская, Кристина Крученко ва Сабина Шуҳратова дастлабки баҳсларда мағлуб бўлишди, бироқ ҳаммаси ҳам бой берилгани йўқ, чунки олдинда ҳали уч кунлик ўйин бор.
Қозоғистонлик ўсмирларнинг натижалари:
Дамир Дусенғазин – Меҳрад Мансури (Эрон) 6:0, 6:4;
Арсений Требухин – Мани Молашҳар (Эрон) 6:3, 6:4;
Олжас Есенали – Даниал Моштафираг (Эрон) 6:3, 6:1;
Анатолий Цибулько – Даниила Квасов (Ўзбекистон) 3:6, 0:6;
Тимур Сауленко – Жабер Амир (Иордания) 3:6, 6:3, 1:6;
Юнус Зулфар – Суҳроб Саидов (Ўзбекистон) 4:6, 1:6.