Қозоғистонликлар учун маймун чечагига қарши вакцина олиш мажбурийми
«Маймун чечаги соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат сифатида тан олинган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарининг сўзларига кўра, ҳар бир давлат учун прогноз мавжуд. Ҳозирги вақтда маймун чечагининг тарқалиш хавфи Европа мамлакатларига тегишли. Бошқа мамлакатларда хавф ўртача ёки паст. Қозоғистон маймун чечаги касаллигининг тарқалиш хавфи энг паст бўлган давлатлар қаторида», - деди Айжан Есмағамбетова.
Шунингдек, вазир ўринбосари маймун чечагига қарши вакцина олиш масаласини ҳам кўтарди.
«Бизда 80-йилларга қадар табиий чечакка қарши вакцина мавжуд эди. Табиий ва маймунчечак вируслари чамбарчас боғлиқ. Шу сабабли, олимларнинг фикрига кўра, табиий чечакка қарши вакцина олганлар маймун чечаги хавфидан ҳимояланган ҳисобланади. Агар у юқса, касаллик осон ўтади. ЖССТнинг маймун чечаги вирусига қарши эмлаш бўйича махсус тавсияси бор«, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, бутун аҳолини маймун чечаги вирусига қарши эмлашнинг ҳожати йўқ.
«Чунки вирус фақат жуда яқин алоқада юқади. Шунга кўра, у жамиятда тез тарқалмайди. Маймун чечагига қарши эмлашни фақат касал одам билан жуда яқин алоқада бўлганда олиш мумкин. Шунингдек, маймун чечаги вируси билан касалланган беморларни даволовчи тиббиёт ходимларига вакцина олиш тавсия этилади», — деди А. Есмағамбетова.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Марказий коммуникациялар хизмати майдонида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Брифингда маълум бўлишича, июл ойи бошидан бери 3 нафар қозоғистонлик коронавирусдан вафот этган.
Бундан ташқари, ҳозирда дунёда Омикрон штамми кучайиб бораётгани хабар қилинган.
Шунингдек, мамлакат Pfizer вакцинасининг 300 000 дозасини сотиб олиш бўйича шартнома тузмоқда.
Шунингдек, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги клиник протоколга янги коронавирусга қарши препаратни киритиш масаласини кўриб чиқаётгани маълум қилинди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу