Қозоғистонликлар хизмат кўрсатиш пунктларига фақат QR-код билан киришлари мумкин
«ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси билан биргаликда карантин даврида фаолияти чекланган (spa-марказлар, фитнес марказлар, кинотеатрлар) бизнес вакиллари ўртасида пилот лойиҳасини ўтказмоқда. Энди ушбу жойларга бориш учун махсус QR-кодни сканердан ўтказишингиз ва уни кираверишда кўрсатишингиз керак. Дастур, ўз навбатида, қизил, сариқ, кўк ва яшил мақомларга бўлинадиган хавф даражасини акс эттиради», - дейилади вазирлик хабарида.
Қизил мақом - ҳаракатни чеклаш, амбулатория ёрдами остида бўлган одамлар учун уй изоляциясининг қатъий режимига риоя қилиш.
Сариқ - ҳаракатни қисман чеклаш - фойдаланувчи ПЗР маълумотлар базасида контакт сифатида кўрсатилади: бемор изоляция уй жойидан 500 метрдан узоқ бўлмаган жойда озиқ-овқат ва маиший дўконларга, дорихоналарга ташриф буюришга рухсат берилади.
Кўк - ПЗР мажбурий бўлган жойлар бундан мустасно (масалан, аэропортда) транспорт чекловлари йўқ.
Яшил мақом - ҳаракатланишда чекловлар йўқлигини англатади. Ушбу фойдаланувчи маълумотлар базасида COVID-19 манфий натижаси билан ПЗР тестдан ўтган сифатида рўйхатга олинган.
Ушбу мақомларни намойиш қилиш бизнесга ўз фаолиятини давом эттиришга имкон беради ва меҳмонларга хавф туғдирмайди. Агар ташриф буюрувчиларда смартфон бўлмаса, дастурда биноларга киришни назорат қиладиган ҳизмат учун функция мавжуд. Улар ИИН ёки шахсий гувоҳномада жойлашган штрих-кодни сканерлаш орқали ташриф буюрувчиларнинг ҳолатини текширишлари мумкин.
Ўтказилган пилот лойиҳа Қозоғистон Республикаси бўйлаб жамоат жойларига (савдо марказлари, дўконлар, ресторанлар, кафелар, темир йўл станциялари, аэропортлар ва бошқаларга) кириш учун «Ashyq» мобил иловасининг тиражини ошириш вақтини янада аниқлашга имкон беради.
Ҳозирда «Ashyq» мобил иловасини App Store ва Play Marketдан юклаб олиш мумкин.
Муаллиф: Марлан Жиембай