Қозоғистонликлар Халқаро хотин-қизлар байрамида неча кун дам олишади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан қозоғистонликлар уч кун дам олади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2001 йил 13 декабрда қабул қилинган «Қозоғистон Республикасида байрамлар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни умумхалқ байрами ҳисобланади.

Миллий байрамлар - ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган воқеаларга бағишланган, шунингдек, Қозоғистон Республикаси фуқаролари томонидан анъанавий равишда нишонланадиган байрамлардир. Давлат байрамларини нишонлаш пайтида расмий тадбирлар ўтказилиши мумкин. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасида миллий ва давлат байрамларини нишонлаш кунлари Қозоғистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ байрамлар деб тан олинади. Бу кунлар дам олиш кунлари ҳисобланади. Дам олиш кунлари ва байрамлар бир-бирига тўғри келса, дам олиш куни бошқа кунга ўзгартирилади.

Бу йил у 8 март сешанба кунига тўғри келади. Шу муносабат билан Ҳукумат иш кунини 7 мартдан 5 март шанба кунига кўчирди. Шу тариқа қозоғистонликлар Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 6, 7 ва 8 март кунлари дам олади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар