Қозоғистонликлар eGov орқали бепул 10 сотих ер участкаси олиш учун навбатга туришлари мумкин

Бундан ташқари, мустақил равишда онлайн дастурнинг боришини кузатиш ва шахсий маълумотларни янгилаш мумкин.
«Биз ҳокимликлар томонидан тақдим этилган навбат рўйхатларини рақамлаштирдик ва eGov.kz сайтига жойладик. Ер навбатини рақамлаштириш коррупцияга барҳам бериш йўлидаги улкан қадамдир. Энди Қозоғистоннинг вояга етган ҳар бир фуқароси eGov.kz орқали уйдан чиқмасдан 10 сотих ер участкаси олишга ариза топшириши ва ўз навбатини кузатиши мумкин бўлади. Яна бир янгилик — мамлакатнинг исталган ҳудудидан ер олиш учун ариза бериш имконияти мавжуд, бу ерда ҳокимликкага бормасдан туриб, ариза бериш имконияти пайдо бўлди», — дея изоҳ берди Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Асет Турисов.
Илова ЭРИ ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун eGov.kz порталининг «Кўчмас мулк» – «Ер муносабатлари» бўлимига кириш, «Хусусий уй-жой қуриш учун ер участкасини кўриш ёки рўйхатдан ўтказиш (10 сотих)» хизматини танлашингиз керак. Шунингдек, буюртмани онлайн кузатиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Ер кодексининг 50-моддасига кўра, Қозоғистоннинг вояга етган ҳар бир фуқароси якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкасини (10 сотих) бепул олиш ҳуқуқига эга.
Муаллиф: Анеля Қасимова