Қозоғистонликлар «Е-Қурилиш» тизими орқали уй-жой қурилишини онлайн кузатиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонликлар «Е-Қурилиш» тизими орқали уй-жой қурилишини онлайн назорат қилишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев маълум қилди.

– Бугунги кунда қурилиш соҳасида 46 минг 476 корхона фаолият юритмоқда. Улар орасида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 2 минг 472 корхона бор. 641 минг ишчи ва мутахассис банд.

Биз иш ўринларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш сиёсатини давом эттирамиз», - деди у.

Шунингдек, у уй-жой нархи ошишининг олдини олиш чоралари ҳақида гапирди.

Унга кўра, вазирлик уч йўналишда иш олиб бормоқда:

Биринчиси, қурилиш соҳасини рақамлаштириш.

Иккинчиси, нарх тизимини такомиллаштириш ва қурилиш устидан назоратни кучайтириш.

Учинчиси, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш.

Қурилиш соҳасини рақамлаштириш мақсадида «Давлат ахборот моделлари банки» жорий этилмоқда. Бу қурилиш объектларини онлайн форматда моделлаштириш, шу жумладан ахборотни моделлаштириш технологияларидан (BIM-технологиялари) фойдаланиш имконини беради. Ўз навбатида, «Е-Қурилиш» тизими қурилиш жараёнини қазиш ишларидан тортиб фойдаланишга топширишгача бўлган барча босқичларда онлайн мониторинг қилиш имконини беради», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram