Қозоғистонликлар Чэнду шаҳрида ўтказилаётган Универсиадада ўқдан отиш бўйича бронза медалини қўлга киритди

None
Фото: olympic.kz
PEKIN. Kazinform - Қозоғистон терма жамоаси Хитойнинг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон ёзги Универсиада ўйинларида бешинчи медални қўлга киритди. Ўқ отиш баҳсларида Константин Малиновский, Ислам Сатпаев ва Никита Шахторин бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик спортчилар Константин Малиновский, Ислам Сатпаев ва Никита Шахторин 10 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича жамоавий баҳсларда бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Чэндудаги Универсиадада Қозоғистон термасига илк медални дзюдочи Сунғат Жубатқан келтирган эди.

28 июлдан 8 августга қадар Чэнду шаҳрида 31-Жаҳон ёзги Универсиадаси бўлиб ўтяпти. Қозоғистонни 11 спорт тури бўйича 93 нафар спортчи ҳимоя қиляпти.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар
telegram