Қозоғистонликлар 2024 йилда нечта автомобилни рўйхатдан ўтказишди

ASTANA. Kazinform - Ўтган йилга нисбатан рўйхатга олинган транспорт воситалари сони 2,5 фоизга ошди, энг катта улуш енгил автомобилларга тўғри келди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.

автомобиллар
Фото: Ағибай Аяпбергенов / Kazinform

2024 йил октябрь ойида 170,4 минг дона автомототранспорт воситаси рўйхатга олинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга кўпдир.

1 ноябрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда рўйхатга олинган автотранспорт воситалари сони 5652,4 минг донани ташкил этди, улардан 88 фоизи енгил автомобиллар, 9,9 фоизи юк автомобиллари ва 2,1 фоизи автобуслардир.

инфографика
Инфографика: ҚР Миллий статистика бюроси

 

Шу билан бирга, рўйхатга олинган енгил автомобилларнинг умумий сонининг энг катта улушини (43,9%) двигатель ҳажми 1500 куб.смдан 2000 куб.смгача бўлган енгил автомобиллар, двигатель ҳажми 1500 кубюсмгача - 19,3%, двигатель ҳажми 2000 кубсмдан 2500 куб.смгача - 17,4%, двигатель ҳажми 2500 куб.смдан 4000 куб.смгача - 14,9%, 4000 куб.смдан зиёди - 1,9%ни ташкил этди.

Двигатель ҳажми 1500 куб.смдан 2000 куб.смгача бўлган энг кўп енгил автомобиллар сони Алмати вилоятида - 232,9 минг бирлик, Алмати шаҳрида - 217,4 минг бирлик, Астана шаҳрида - 168,7 минг бирлик, шунингдек, Қарағанди вилоятида - 158,2 минг бирлик.

Сўнгги хабарлар