Қозоғистонлик Жибек Қулимбетова жиу-житсу бўйича Осиё чемпиони бўлди

None
Фото: instagram.com/zhibek_bjj
ALMATY. Каzinform – 16 ёшли Жибек Қулимбетова Дубайда ўтказилган AJP Tour Asia Continental Jiu-jitsu Championship 2023 - Professional мусобақасида иккита олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

«Бинафшаранг» камар соҳиби Жибек Қулимбетова мазкур мусобақада ўз ёш тоифасида, яъни 16-17 ёш тоифасида биринчи олтин медални, 18 ёшдан катта спортчилар ўртасида иккинчи олтин медални қўлга киритди. 18 ёшдан ошган спортчилар ўртасида учта учрашув ўтказилди. Финалда у рақиби, ўзидан 9 ёш катта бўлган 25 ёшли араб спортчиси Майта Шэраймни мағлуб этди.

«Дубайда бўлиб ўтган ушбу мусобақага борганимда Президентимиз Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашиб, спортдаги муваффақиятларим ҳақида гапириб бердим, келгусидаги режаларим билан ўртоқлашдим. Қасим-Жомарт Кемелули мусобақаларда омад тилади ва менга илҳом берди. Президент билан учрашув мен учун катта туртки бўлди ва катта таассурот қолдирди. Бу учрашувдан сўнг руҳим кўтарилиб, Дубайдаги жиу-житсу бўйича халқаро мусобақага йўл олдим», — деб ёзади Жибек Instagramдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Жибек Қулимбетова Алмати вилоятининг Сағадат Нурмағамбетов номидаги «Сағадат батыр – QTT» спорт клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Жиу-житсу бўйича етти карра жаҳон чемпиони, грапплинг бўйича жаҳон чемпиони, самбо бўйича жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, кўплаб халқаро ва республика мусобақалари ғолиби.

Бунгача у 2018, 2019, 2021, 2022, 2023 йилларда жаҳон чемпиони бўлган.

Шу билан бирга, Жибек Қулимбетова жорий йилнинг август ойида Астана шаҳрида бўлиб ўтган Ju-Jitsu Youth World Championship Astana 2023 жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар
telegram