Қозоғистонлик Юлия Путинцева Осака мусобақасининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди

None
Фото: ktf.kz
Қозоғистонлик Юлия Путинцева Осака (Япония) WТА 250 турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи россиялик Анна Калинская билан биргаликда чорак финалда мусобақанинг 3-ракеткаси британиялик Нэйкта Бэйнс – Майя Люмсденлар билан учрашди.

Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:1, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада улар 2 та эйс амалга оширди ва 9 та брейк-пойнтнинг 5 тасидан фойдаланишди. Британиялик жуфтлик 2 эйс, 2 брейк (4 брейк) билан ажралиб туришди.

Ю.Путинцева ва А.Калинскаянинг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ маълум бўлади.

Юлия яккалик баҳсларида қатнашишда давом этмоқда. Чорак финалда у дунёнинг 39-ракеткаси хитойлик Синьюй Ван билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осака турнирида Юлия Путинцева жуфтлик баҳсларида ҳам чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Анна Данилина АҚШдаги мусобақанинг чорак финалига йўлланма олди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар