Қозоғистонлик Юлия Путинцева Гамбург турнирида иштирок этади

None
Фото: ktf.kz
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, жаҳоннинг 58-ракеткаси Юлия Путинцева Гамбургдаги (Германия) WТА 250 турнирида иштирок этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мусобақанинг 6-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи илк босқичда саралаш баҳслари ғолибларидан бири, дунё рейтингида 184-ўринни эгаллаб турган франциялик Эльза Жакемо билан куч синашади.

Соврин жамғармаси 225 480 еврога баҳоланган мусобақа 29 июль куни якунланади.

Жуфтликлар баҳсида Қозоғистоннинг бирнчи, дунёнинг 25-ракеткаси Анна Данилина россиялик Александра Панова билан биргаликда ушбу турнирнинг биринчи даврасида италиялик Нурия Бранкаччио ва грециялик Деспина Папамихаил билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Недовесов илк бор АТР 250 турнири чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Александр Недовесов дунёнинг 45-ракеткаси бўлди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram