Қозоғистонлик Александр Недовесов биринчи марта АТР 250 турнири чемпиони бўлди

None
ASTANА. Каzinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 53-ракеткаси Александр Недовесов Бастад (Швеция) АТP 250 турнири чемпиони бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи эквадорлик Гонсало Эскобар билан бирга финалда португалиялик Франсишку Кабраль ва бразилиялик Рафаэль Матос билан бош соврин учун баҳслашди.

А.Недовесов ва Г.Эскобар иккала сетда ҳам 6:2, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада улар 1 та эйс амалга оширди ва 10 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланишди. Рақиблар 3 та эйс, 1 брейк (4 та брейк) билан чекланди.

Шу тариқа, А.Недовесов спорт фаолиятида илк бор АТP 250 мусобақаси ғолибига айланди. Бунгача у тўрт марта финалга чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, А. Недовесовнинг финалга чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар