Қозоғистонлик Александр Недовесов Швециядаги турнирнинг финалига чиқди

None
Фото: ktf.kz
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларидаги биринчи, дунёнинг 53-ракеткаси Александр Недовесов Бастад (Швеция) АТP 250 турнири финалига чиқди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Ярим финалда қозоғистонлик теннисчи ва эквадорлик Гонсало Эскобар мусобақанинг 4-ракеткаси италиялик Симоне Болелли ва Андреа Вавассори билан куч синашди.

Қозоғистон-Эквадор жуфтлиги икки сетда 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада Недовесов ва Эскобар 3 та эйс амалга оширди ва 7 та брейк-пойнтдан 3 тасини фойдаланди. Рақиблар 1 та эйс, 1 брейк билан чекланди.

Александр Недовесов ва Гонсало Эскобар финалда португалиялик Франсишку Кабраль ва бразилиялик Рафаэль Матос билан бош соврин учун курашади. Улар ярим финалда австрияликлар Александр Эрлер ва Лукас Мидлерни мағлуб этди – 6:2, 6:3.

Бу Недовесовнинг бешинчи АТР 250 финалида жуфтлик баҳсларида иштирок этишидир. Қозоғистонлик теннисчи 2022 йилда Дэлрей Бич, Мельбурн ва бу йил Хертогенбос, Баня-Лука финалида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Недовесов Швециядаги мусобақада ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram