14:08, 10 Декабрь 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик Виктория Графеева бокс бўйича Осиё чемпиони бўлди
ASTANА. Кazinform - Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Қозоғистонлик Виктория Графеева биринчи бўлиб рингга чиқди.
В.Графеева 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида хитойлик Цяньге Лига қарши жанг қилди.
Биринчи раундда Виктория ўзининг зарбаларидан унумли фойдалана олди. Ҳакамлар ҳисоби 4:1 бўлди.
Иккинчи раундда ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 5:0. Якуний ҳисоб 5:0.
Шу тариқа, қозоғистонлик Виктория Графеева биринчи бўлиб олтин медални қўлга киритди.