Қозоғистонлик ўқувчилар робототехника бўйича уч карра жаҳон чемпиони бўлди

ASTANA. Kazinform – Грецияда робототехника бўйича энг йирик чемпионат – FIRST Global Challenge ўз якунига етди. Қозоғистонлик ўқувчилар нафақат бир қанча йўналишлар бўйича пешқадамлик қилишди, балки 190 давлат орасидан бош совринни қўлга киритиб, рекорд натижага эришди.

Казахстанские школьники в третий раз стали чемпионами мира по робототехнике
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон терма жамоаси кетма-кет учинчи йил ўзини чемпион сифатида кўрсатмоқда. Жамоа таркибида Алмати шаҳридаги Физика ва математика йўналиши бўйича Назарбаев интеллектуал мактаби ўқувчилари: Ердаулет Тургенбаев, Альфия Байжақип, Нуржан Кўкеев, Досжан Дайран ва Қадилбек Дастан бор эди. Мураббийлар Нурдаулет Досмағамбет ва Дулат Байтуленов.

Казахстанские школьники в третий раз стали чемпионами мира по робототехнике
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати

Grand Challenge Award номинациясидаги олтин медаль ва ўйинлардаги рекорд миқдордаги очколардан ташқари, Қозоғистон терма жамоасининг соврин жамғармаси энг яхши ҳакамлар номинациясида иккита кумуш медаль билан тўлдирилди: А. Эйнштейн номидаги FIRST Global International Excellence ва энг яхши муҳандислик ишланмалари учун ва Robots Skills Challenge. Бундан ташқари, маҳаллий Outstanding Supporter ёш муҳандисларни қўллаб-қувватлагани учун Ал-Хоразмий номидаги USTEM FOUNDATION номинациясида кумуш медаль билан тақдирланди.

“Мусобақада ғалаба қозониб, юртимиз совринли ўринларини олтин медални қўшиб, рекорд натижага эришдик. Дунёнинг ҳеч бир давлати икки карра чемпион бўла олмади, фарзандларимиз кетма-кет учинчи йил шоҳсупага кўтарилди. Таъкидлаш жоизки, жамоа таркиби кейинги йилларда такрорланмади, ҳар бир мусобақага юрт шарафини ҳимоя қилиш учун доим янги команда боради, улар мусобақанинг мамлакат босқичида сараланади”, – дейди фонд асосчиси ва жамоа мураббийи Асилбек Мурзахметов.

Казахстанские школьники в третий раз стали чемпионами мира по робототехнике
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 2022 йилда Женевада, 2023 йилда Сингапурда ғалаба қозонган.

Маълумот учун: FIRST Global Challenge – Олимпия услубидаги робототехника бўйича жаҳон чемпионати. Ҳар йили турли мамлакатларда ўтказилади. Бу қозоғистонлик ўқувчиларнинг муҳандислик бўйича нуфузли мусобақадаги учинчи ғалабасидир.

Сўнгги хабарлар