Қозоғистонлик ўқувчилар FIDA дрон-соккер бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда
ASTANA. Kazinform – 2025 йил 25-28 сентябрда Чонжу шаҳрида (Жанубий Корея) FIDA дрон-соккер бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақада 30 та давлатдан 100 дан ортиқ жамоалар иштирок этмоқда.
Илк бор Қозоғистон ўз миллий делегациясини тақдим этди. Унга пойтахтнинг учта жамоаси кирди:
- 82-сон “Дарин” ихтисослаштирилган лицейи,
- 8-сонли мактаб-лицейи,
- SKILLSET мактаби.
Жами чемпионатга Қозоғистондан 30 дан ортиқ иштирокчи йўл олди.
Drone Soccer – бу дрон технологияси, сунъий интеллект элементлари, муҳандислик ижодкорлиги ва жамоавий ишларни ўзида мужассам этган замонавий спорт тури.
Қозоғистонлик ўқувчиларнинг жаҳон чемпионатида иштирок этиши STEМ-таълими ва сунъий интеллект компетенцияларини ривожлантириш, шунингдек, ёшлар ўртасида янги технологияларни кенг тарғиб қилиш йўлидаги муҳим қадамдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатимизнинг энг яхши ўқитувчиси 4 миллион тенге мукофот олиши ҳақида ёзган эдик.