Қозоғистонлик тинчликпарвар кучлари Голан тепаликларида БМТнинг яна бир миссиясига тайёргарлик кўрмоқда
ASTANA. Kazinform - Алматида мудофаа вазири тинчликпарвар кучларнинг Голан тепаликларига миссияга тайёргарлигини текширди, деб хабар беради Kazinform.
ҚР Мудофаа вазири генерал-лейтенант Даурен Қосанов Алматига амалий ташрифи давомида Голан тепаликларида БМТ миссиясига жўнаб кетишга тайёргарлик кўраётган 3-Миллий тинчликпарварлик контингенти аъзолари билан учрашди.
Бўлинма қўмондони подполковник Илияс Алматов вазирга шахсий таркибнинг ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришга тайёрлиги ҳақида ҳисобот берди.
"Машғулотлар халқаро стандартларга мувофиқ олиб борилмоқда. Шахсий таркиб миссия ҳудудига жўнаб кетишга тўлиқ тайёр", - деди у.
Шахсий таркибга мурожаат қилиб, мудофаа вазири бўлажак миссиянинг муҳимлигини таъкидлади.
"Тинчликпарварлик операциясида иштирок этиш катта шараф ва катта масъулиятдир. Қозоғистон контингенти мамлакат раҳбарияти ва БМТ миссия қўмондонлигининг ишончи ва ҳурматига сазовор. Сизлар мамлакатимизни муносиб тарзда намойиш этишларингизга ишонаман",- деди генерал-лейтенант Даурен Қосанов.
Шунингдек вазир қозоғистонлик тинчликпарварларнинг масъулиятли ҳудудда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшган ҳиссасини таъкидлади.