Қозоғистонлик Тимофей Скатов Германиядаги турнирнинг иккинчи босқичига чиқди

None
Фото: ktf.kz
ASTANА. Каzinform – Қозоғистон терма жамоасининг иккинчи ва жаҳоннинг 138-ракеткаси Тимофей Скатов Брауншвейгда (Германия) ўтказилаётган челленжер турнирининг иккинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини жаҳон рейтингида 513-ўринни эгаллаб турган франциялик Константин Биттун-Кузьминга қарши ўтказди.

Т.Скатов 6:3, 6:1 ҳисобида осон ғалаба қозонди.

Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада у 3 та эйс амалга оширди ва 5 та брейк-пойнтдан 4 тасини ишлатди.

Тимофей Скатов чорак финалга чиқиш учун 266-ўринни эгаллаб турган ливанлик Бенжамин Ҳассан билан беллашади.

Бир ҳафта олдин Т.Скатов Карлсруэдаги шундай мусобақада ярим финалгача етиб борган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Уимблдоннинг чорак финалига йўлланма олгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар