Қозоғистонлик Тимофей Скатов Australian Open 2023 саралаш баҳсининг иккинчи босқичига чиқди

ASTANА. Кazinform - Жаҳон рейтингида 144-ўринни эгаллаб турган Тимофей Скатов саралаш баҳсининг биринчи босқичида америкалик Николас Морено де Алборанни (215 АТP) 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон теннис федерациясига таяниб хабар беради.
None

«Скатов саралаш финалига чиқиш учун чилилик Николас Гарри билан беллашади. Шуниси эътиборга лойиқки, 4-5 феврал кунлари Ла Серена шаҳрида Қозоғистон терма жамоаси Дэвис кубоги саралаш баҳсида Чили билан меҳмонда ўйнайди ва, эҳтимол, биз Тимофей ва Николай ўртасидаги худди шундай қарама-қаршиликни кўрамиз, лекин чим юзасида», - дейилади федерацияда.

Яна бир қозоғистонлик Михаил Кукушкин саралашни австралиялик Жеймс Даквортга қарши ўйиндан бошлайди.

Фото: ktf.kz


Сўнгги хабарлар