Қозоғистонлик теннисчилар АҚШдаги турнирнинг ярим финалига чиқишди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик теннисчилар Денис Евсеев ва Бейбит Жукаев АҚШнинг Канзас штати Вичита шаҳрида ўтказилаётган ITF туркумидаги турнирнинг ярим финалига чиқишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг учинчи ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик жуфтлик чорак финалда британиялик Девид Фокс ва япониялик Сюита Секигути билан куч синашди.

Биринчи сетда Д.Евсеев ва Б.Жукаев 6:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.


Иккинчи сетда ҳам улар рақибларига имконият қолдиришмади - 6:2.

Учрашув бир соатга яқин давом этди.

Қозоғистонлик жуфтлик турнирнинг иккинчи ракеткаси тайпейлик Сю Юй Юй – япониялик Юта Шимизу жуфтлиги учун кураш олиб боради.

Қозоғистонлик теннисчилар АҚШдаги мусобақани ғалаба билан бошлагани, Анна Данилина эса Европа турнирининг финал босқичига йўлланма олгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Қозоғистонлик теннисчилар АҚШдаги мусобақанинг чорак финалида ўзаро тўқнаш келишади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар