Қозоғистонлик теннисчилар АҚШдаги мусобақани ғалаба билан бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик теннисчилар Денис Евсеев ва Бейбит Жукаев АҚШда ўтказилаётган турнирни ғалаба билан бошлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, Канзас штати Вичито шаҳрида бўлиб ўтаёган ITF М25 мусобақасининг жуфтлик баҳсларида Д.Евсеев ва Б.Жукаев чорак финалга чиқди.

Қозоғистонлик жуфтлик биринчи ўйинда америкалик Александр Ричардс – Авери Завала билан учрашди ва 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг ярим финалига чиқиш учун Д.Евсеев ва Б.Жукаев британиялик Дэвид Фокс ва япониялик Сюити Секигути билан куч синашади.

Қозоғистонлик теннисчилар шахсий баҳсларда ҳам муваффақият қозонмоқда. Биринчи даврада Бейбит канадалик Жошуа Лападатани 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Унинг навбатдаги рақиби америкалик Ноа Чаттер. Денис яна бир америкалик Жошуа Шехини мағлуб этди - 6:4, 6:4.

Иккинчи босқичда Д.Евсеев америкалик Райан Шейн билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Испаниядаги турнирда ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар
telegram