Қозоғистонлик Анна Данилина Европадаги мусобақанинг финал босқичига йўлланма олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 21-ракеткаси Анна Данилина Мадридда бўлиб ўтаётган ITF W60 турнири финалига йўлланма олди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи ярим финалда россиялик Анастасия Тихонова билан венгриялик Тимея Бабош ва россиялик Валерия Савинихга қарши кортга чиқди.

Уч сет давом этган баҳсда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:4, 3:6, 10:8 ҳисобида зафар қучди.

Жума куни А.Данилина ва А.Тихонова финал баҳсида хитойлик Лу Цзя Цинь ва япониялик Ю Сяоди билан бош соврин учун кураш олиб боради.

Қозоғистонлик теннисчи учун бу охирги 10 кундаги иккинчи финалдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Испаниядаги турнирда ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Қозоғистонлик теннисчи Франциядаги турнирда ҳам чорак финалга чиқди.

Қозоғистонлик теннисчилар АҚШдаги мусобақани ғалаба билан бошлади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар
telegram